2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли "Сардор" подстанцияси навбатчи ходимлари иштирокида аварияга қарши амалий машғулотлар ўтказилди
  • 19.06.2025
  • 59

«Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги 220/110/10 кВ кучланишли "Сардор" подстанцияси навбатчи ходимлари: Шарофиддин Ортиқов ва Равшанбек  Собиржоновлар — Филиал бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастурга асосан, “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК “ШМДБ” диспетчери А. Маматохунов назоратида, шартли “Л-Жанубий-110 кВ электр узатиш ҳаво тармоғида юзага келган авария натижасида ячейка Л-Жанубий-110 кВ ЭВ ўчмай қолди” ҳолат-мавзусида аварияга қарши амалий машғулот ўтказишди.

⚡️ Аварияга қарши машғулотларлардан сўнг ходимларни хавфсизлик техникаси қоидалари, техник эксплуатация қилиш қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда жабрланувчига биринчи ёрдам бериш, ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, диспетчер алоқаси орқали вазият ҳақида хабар бериш тартиби, юқори турувчи ташкилот ва диспетчерлик марказлари топшириқларини тўғри қайд этиш бўйича билим-малакаси савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилди. 

Тадбир якунида ўзининг чаққонлиги, фавқулодда авария рўй берганда тўғри ҳаракат қила олиши билан қолган ходимлардан ажралиб турган тезкор ишчи-ходимлар маҳорати бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатилиб, тадбир ташкилотчилари томонидан алоҳида эътироф этилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati


❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ телеграм каналига обуна бўлинг!

 http://t.me/NamanganMET_Axborot