2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
220 кВ кучланишли «Шеробод» подстанцияси ва унинг ёнидаги «яшил энергия» лойиҳаси ҳақида махсус репортаж тайёрланмоқда
  • 19.06.2025
  • 8

Айни пайтда «Ўзбекистон-24» телеканали мухбирлари 220 кВ кучланишли «Шеробод» подстанция ва унинг ёнидаги «яшил энергия» генерация қуввати — қуёш фотоэлектрстанцияга ташриф буюриб, суратга олиш ишларини олиб боришмоқда. 

Суратга олиш жараёнида журналистлар ушбу энергетика объектлари иш фаолияти билан яқиндан танишиб, Сурхондарё вилоятининг 70 фоиз электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш эга замонавий лойиҳанинг ҳудуд иқтисодий тараққиётидаги аҳамиятини ўрганишмоқда. 

Шунингдек, телеканал ижодкорлари энергетика соҳасида мавжуд устоз-шогирд анъанаси, малакали кадрларни тайёрлаш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқишди. 

⚡️ Биз сўз билан айтганда, телеканал журналистлари янги энергетика лойиҳаларининг нафақат вилоятимиз, балки бутун Республикамизда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида махсус репортаж тайёрлашмоқда. Бу жараёнда шахсан ўзим ҳам иштирок этиб, журналистларга юқори кучланишли электр тармоқларини ривожлантириш қай даражада муҳимлигини тушунтирдим. 

«Ўзбекистон-24» телеканали мухбирларига омад тилаган ҳолда улар тайёрлаётган махсус репортаж тез кунда эфирга узатилишини кутиб қоламиз.                                                                                    

✍️ Ғуломжон Алиқулов, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали Реле ҳимояси ва электр синовлари хизмати муҳандиси

❗️ «СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛЬ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!

⇒ http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot