Бугун, 2025 йил 22 июнь куни, соат 17:22 Термиз шаҳридаги «Болажон» боғи ёнида фаолият олиб бораётган "Kapital texno stroy" масъулияти чекланган жамиятининг махсус техникалари томонидан Термиз шаҳар электр таъминоти билан келишмаган ҳолатда, ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб бораётган вақтда кабель узилиши юзага келган.
⚡️ Натижада Термиз шаҳрининг айрим ҳудудларинии таъминловчи 110/6 кВ кучланишли «ТМЗ» подстанциясининг тақсимловчи қурилмаларида ёнғин чиқиши кузатилиб, ушбу подстанция орқали электр энергия билан таъминланувчи истеъмолчиларнинг тармоқдан ажралишига сабаб бўлган.
Айни вақтда Термиз шаҳар электр таъминоти тезкор чиқиш бригада ходимлари томонидан юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига қабул қилинган 110/6 кВ кучланишли «ТМЗ» подстанциясининг тақсимловчи қурилмаларига кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
Қисқа муддатларда носозлик бартараф этилиб, тармоққа кучланиш берилади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati