Аввал хабар берганимиздек, қурилиш компанияси қазиш ишларини нотўғри олиб боргани туфайли содир бўлган кабель узилиши ва Термиз шаҳрининг айрим ҳудудларини таъминловчи 110/6 кВ кучланишли «ТМЗ» подстанцияси тақсимловчи қурилмаларида содир бўлган ёнғин оқибатида носозлик келиб чиққан эди.
⚡️ Айни пайтда тармоқдан узилган истеъмолчиларга бошқа линиялар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилиб, кабел тармоғи ва подстанциядаги носозлик оқибатлари бартараф этилмоқда. Қисқа муддатларда таъмирлаш-созлаш ишлари якунланиб, электр таъминоти тўлиқ тикланади.
«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati