Барчамизга маълумки, мамлакатимизда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг жорий этилиши юзасидан муҳим вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида, хориж амалиёти уйғунлигида, коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш — бугунги давр талаби.
Халқаро стандарт талабларига кўра, Акциядорлик жамиятимизда коррупцияга қарши тизимли иш жараёни йўлга қўйилган бўлиб, раҳбар ходимларга шу соҳада ўз малакаларини ошириш ҳамда малака оширишда олган билимларини амалда қўллаш, умуман тизимли иш жараёнини жорий этиш мақсадида махсус ўқув курси ташкил этилди.
Хусусан, 2025 йилнинг 17–20 июнь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” ISO 37001:2025 Халқаро стандарт бўйича ўқув курсида Акциядорлик жамияти марказий аппарати ва унинг филиалларидан 40 нафар ходим қатнашиб, коррупцияга қарши кураш йўналишда ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.
Ушбу ўқув курсида ташкилотда коррупцияга қарши курашиш сиёсатни шакллантириш, коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий қилишнинг асосий омиллари, коррупциявий таваккалларни (рискни) баҳолаш, манфаатлар тўқнашуви ҳамда совға олиш-бериш сиёсатини тартибга солиш, ички аудит тизимининг ишини самарали ташкил этиш, коррупцияни олдини олишга қаратилган ички меъёрий тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли билимлар ўзлаштирилди.
✍️ Алишер Рахмонов, Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати