2025 йил 1 майдан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилди. Эндиликда компенсация фақат қиш мавсумида эмас, ҳар ойда тўлаб берилади.
Эҳтиёжманд оилаларга компенсация ажратиш учун жорий йилнинг 1 июндан бошлаб аризалар топшириш жараёни бошланди.
Компенсациялар қуйидаги тоифаларга мансуб оилаларга берилади:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар ҳамда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган ҳамда мол мулки бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, бироқ оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга ажратилади.
❗️ Эслатма: Ариза топширган эҳтиёжманд оилаларнинг компенсацияси ой якуни бўйича ҳисобланади ва тўлаб берилади.
Ҳали ариза топширмадингизми?
Унда имкониятдан фойдаланинг!
♂️ Маҳалладаги ижтимоий ходим,
☺️ «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига,
ёки 1140 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Батафсил видео-лавҳада томоша қилинг.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/16804
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати