2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Энергетика соҳаси турдош ташкилотлари яқинда ишга қабул қилинган ходимлар учун малака ошириш машғулотлари ўтказилди
  • 24.06.2025
  • 50

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали ҳамда "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали ҳамкорлигида янги ишга қабул қилинган ходимлар учун малака ошириш ва ўқув машғулотлар олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон Республакаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан турдош ташкилотлар ўртасида кадрлар алманишуви жараёнида янги ходимларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, электр энергетика тармоғидаги янгиликлар билан яқиндан танишиш, ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган техник-муҳандислик ўзгаришлари (нормативларни) ёд олиш, шу билан бирга, илғор тажриба-кўникмаларни ўзаро ўртоқлашишдан иборат.

Малака ошириш жараёнида соҳа мутахассислари томонидан қуйидаги йўналишларда машғулотлар ўтказилмоқда:

♦ хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси;

♦ электр ускуналарини бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш;

♦ замонавий технологияларни амалиётда қўллаш.

Янги ходимлар келажакда соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган етук мутахассислар сифатида шаклланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️  «ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!

 t.me/XorazmMET_Axborot