⚡️ «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «ДНС-2» подстанциясини обонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида подстанция ходимлари томонидан суғориш ишлари учун насос станциясидан (қарийиб 460 метр масофадан) 75 диаметрлик полиетилен қувури тортиб келинди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, подстанция ҳудуди ва атрофида яратилган боғларни суғориш учун барпо қилинган мазкур тизимида электр қурилмаси (электр қуввати), яъни насос двигатели ишлатилмайди ва сув юқори ҳавзадан қуйи ҳавзага босим остида оқиб келади.
Маълумот ўрнида: 220/110/10 кВ кучланишли «ДНС-2» подстанцияда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва экинлар экилган бўлиб, суғориш учун сув масаласи долзарб бўлиб келганди. Муаммо Филиал муҳандислари ташаббуси билан ечим топди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини янада оммалаштириш, экология соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва илғор технологияларни кенг жорий этиш, мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида «Яшил белбоғ»лар барпо этилиши белгилаб берилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг