2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35/110 кВ кучланишли подстанциялар навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 25.06.2025
  • 55

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфида 500/220/110/35 кВли подстанциялар сони 153 тага етди ва магистрaл электр тармоқларининг узунлиги бир неча баробарга ошди.

 ⚡️ Шу муносабат билан, Самарқанд вилояти ҳудудларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган 20 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари подстанцияларни навбатдан ташқари тепловизор назорат кўриги акс этган.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot