2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли Л-503 электр узатиш ҳаво тармоғида профилактик ишлар амалга оширилмоқда
  • 25.06.2025
  • 49

⚡️ Аварияларни олдини олиш мақсадида, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” таркибидаги 500 кВ кучланишли Л-503 электр узатиш ҳаво тармоғида режали профилактика ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараён “Фарғона МЭТ” бош муҳандиси раҳбарлигида Қўқон электр узатиш линияларига хизмат кўрсатиш (ЭУЛХ) бригадаси томонидан амалга оширилмоқда.

Таъмирлаш-созлаш ишлари доирасида тармоқ устунларидаги «У» шаклидаги болтлар ҳамда АН туридаги плиталарни янгиларига алмаштириш ишлари бажарилди.

500 кВ кучланишли Л-503 электр узатиш линиясининг 89-сон таянч устунининг шамол томонидаги АН болт ва плиталари алмаштирилди. 90-сон таянч устунида эса қуёш чиқиш томони мумланди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу техник хизмат кўрсатиш ишлари хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ, 500 кВ кучланишни узиб қўймасдан, тармоқни ишчи ҳолатда сақлаган ҳолда амалга оширилмоқда. Бу эса истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашни кафолатлайди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot