2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Оддий оқ вароққа қайта уланиш учун 3.750.000 минг сўм тўлашимни айтиб, дадамга оддий қоғозчага ёзилган ҳисоб рақамни ташлаб кетибди…»
  • 25.06.2025
  • 8

Мурожаат эгаси: Махкамов Дилмурод Маърифжон ўғли, “Mahkam Fayz Niholi” фермер хўжалиги.

Электрон почта: dmahkamov1991@umail.uz

Мурожаат мазмуни: ШИКОЯТ

Фарғона тумани «Шоҳимардонобод» МФЙда “Mahkam Fayz Niholi” фермер хўжалигига дадам Эргашев Маърифжон раҳбарлик қилиб келмоқда. Фермер хўжалик ер майдони 6 гектарни ташкил этади. Боғдорчиликга ихтисослаштирилган. Ер майдонига туташ ҳудудда тик сув қудуғи (насос) бор. Тик сув қудуғи менинг — Дилмурод Махкамов номида.

20 июнь куни ўзини “ҲУДУДИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ Фарғона туман ходими A.A.Нишонов деб таништирган шахс келиб, менга тегишли тик сув қудуғи электр шитини муҳрлаб, огоҳлантириш мазмунидаги ҳеч қандай далолатнома тузмасдан, оддий оқ вароққа қайта уланиш учун 3.750.000 минг сўм тўлашимни айтиб, дадамга оддий қоғозчага ёзилган ҳисоб рақамни ташлаб кетибди.

Мен бугун A.A.Нишонов билан телефон орқали гаплашганимда, ҳозир МЧдан ойлик олишини тўлов қилдирмаса, ойлик ололмаслигини, тармоққа уланиш учун тўловни амалга оширмасам, ҳамкасблари билан келиб симёғочдаги симларини ҳам узиб олиб кетишини айтиб, телефонни жаҳл қилиб қўйиб қўйди.

“ҲУДУДИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ходими A.A.Нишонов ўз манфаати — ойлик олишини ўйлаб, қасддан бизга катта моддий зарар келтирмоқда. Сабаби ҳозир +41 даража иссиқ бўлаётган пайтда, боғдаги мевалар ҳосили тўкилиб нобуд бўлмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорининг 12-бандида «Энергия ресурслари етказиб берувчилар истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади», деб қайд этилган.

A.A.Нишоновнинг билим даражаси жуда пастлиги учун менга ўхшаган жуда кўп истеъмолчилар азият чекиб келмоқда. Қанчадан-қанча ер майдонларидаги экинлар қуриб, нобуд бўлмоқда. Ходимнинг ойлик олиши учун истеъмолчилар айбдор эмасғку!

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ноқонуний ишлаётган A.A.Нишоновга қонуний чора кўришингизни ва у билан тузилган меҳнат шартномасини тугатишингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Махкамов Дилмурод Маърифжон ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан ҳисобдорлик юритмайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/38155

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тақсимловчи тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Quyi tashkilotlar https://het.uz/oz/lists/view/7

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati