Бугун 25 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари иштирокида Наманган давлат техника университети “Энергетика муҳандислиги” кафедрасининг бир қатор битирувчи талабалари ўзларининг битирув малакавий ишларини ҳимоя қилдилар.
Жумладан, 60710500 – “Энергетика (иссиқлик энергетикаси)” таълим йўналиши битирувчиси Нуриддинов Камолиддин Қаҳрамон ўғли “Қуёш батареяларининг самарадорлигини ўрганишда статистик моделлаштиришни ва ўтказувчанлик ядқиқотининг аҳамияти” мавзусида;
60710600 – Электр энергетикаси (Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш) таълим йўналиши талабаси Эргашева Лайло Руслан қизининг “Фотоэлементнинг ўтказувчанлик тадқиқотида импеданс спектроскопия услубидан фойдаланишнинг авзалликлари” мавзусида;
60710600 – Электр энергетикаси (Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш) таълим йўналиши талабаси Аллаберганов Мурат Керимбой ўғлининг “Термоэлектрик зеэбек эффекти асосли ҳароратни ўлчаш асбоблари” мавзусида;
60710600 – Электр энергетикаси (Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш) таълим йўналиши талабаси Қўчқоров Шоҳруҳбек Абубакр ўғлининг “Қуёш фото электр станцияларидаги станция қуриш жараёнида мавжуд мауммолар” мавзусида;
60710600 – Электр энергетикаси (Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш) таълим йўналиши талабаси Эргашев Муроджон Азамбой ўғлининг “Яримўтказгич-диэлектрик структураларга ташқи момилларини таъсири” мавзуларидаги битирув малакавий ишларини ҳимоя қилдилар.
Битирув ҳимоя ишида комиссия аъзолари “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Мустаркамлик, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси гуруҳи раҳбари Вохиджон Урозов, филиалнинг Подстанциялар хизмати муҳандиси Раҳмонали Файзуллаев ва Наманган давлат техника университети “Энергетика муҳандислиги” кафедра ўқитувчилари иштирок этдилар.
Комиссия аъзолари томонидан битирувчи талабаларнинг битирув малакавий ишлари мазулари бўйича тақдимотларини тинглаб муносиб равишда баҳоладилар ва уларга ўз касбий тажрибаларидан келиб чиқиб қўшимча тавсия ва маслахатлар беришди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati
“НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИ