«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар:
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;
⏺️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Телеграм, Facebook, Твиттер, Инстаграм, Одноклассники, Утубе, YouTube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда.
⏺️ Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
⏺️ Акциядорлик жамиятининг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, келиб тушган мурожаатларнинг барчасига билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.
⏺️ Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.
⏺️ Акциядорлик жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 12 та рукн, 57 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографика маълумотномаси мавжуд.
⇒ Юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали генерация жараёнида ҳосил қилинган электр энергияси тақсимловчи тармоқларга узатиш, магистраль электр тармоқлари объектларида таъмирлаш-созлаш, қурилиш-монтаж, лойиҳалаштириш ишларини бажаришга оид ахборотни ёритиш; Акциядорлик жамияти раҳбарининг интервьюлари, хизмат сафари ва хорижий ҳамкорлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари, шунингдек, харидлар ҳамда тендерлар ҳақидаги эълонлар; Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, бўш иш ўринлари, суҳбат асосидаги танлов орқали ишга қабул қилиш жараёнлари, хизмат сафари ва меҳмонларни қабул қилиш харажатлари; Хизмат автомототранспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар; Ташқи қарз, молия ва бухгалтерия ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилишларига оид маълумотлар ҳисобот жадваллари шаклидаги иловалар орқали ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати