Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йил 27 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ катта мажлислар залида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.A.Исақулов ҳамда ёшлар ўртасида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқот учрашуви ўз ишини бошлади.
Унда Энергетика соҳасида, шунингдек, Акциядорлик жамияти тизимида фаолият юритаётган ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда.
Учрашувда Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов барча ёшларни яқинлашиб келаётган 30 июнь – “Ёшлар куни” санаси билан табриклаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда, Давлатимиз раҳбари бошчилигида, амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан энергетика соҳаси, электр энергетика тармоғидаги янгиликлар, шунингдек, барча соҳаларда ёшларнинг ролини ошириш, уларга имкониятлар, яхши меҳнат ва карьера шароитларини яратиб бериш бўйича тизимли иш олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.
Айни пайтда савол-жавоб жараёни бошланди
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати