2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан “Раҳбар ва Ёшлар” учрашуви ўтказилди
  • 27.06.2025
  • 42

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йил 27 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ катта мажлислар залида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.A.Исақулов ҳамда ёшлар ўртасида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.

“Раҳбар ва Ёшлар” учрашувига «Саодат» журнали таҳририяти ижодкорлари ташриф буюришди.

Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси «Саодат» журнали таҳририяти ижодкорларини бугунги байрам санаси, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан қизғин табриклаб, уларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

✨ Тадбир сўнггида Акциядорлик жамияти таркибий тузилмаларида меҳнат фаолияти олиб бораётган илғор ёш муҳандислар ҳамда электр энергетика йўналишида олий ўқув юртида таҳсил олаётган талабалар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақуловичга ёшлар сиёсати йўналишида олиб бораётган самарали фаолияти ҳамда ёш муҳандислар таклифларини қўллаб-қувватлаётганини алоҳида эътироф этиб, Агентлик номидан Ташаккурнома эълон қилишди.

Эътиборингизга ушбу тадбирда суратга олинган лавҳаларни ҳавола этамиз.

 

 

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati