⚡️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сокин» ва 110/35/6 кВ кучланишли «2-А» подстанцияларида жойлашган барча электр қурилмалар режа-жадвал асосида РҲ ва ЭСХ муҳандислари томонидан тепловизор ускунаси орқали кўрикдан ўтказилмоқда.
❗️Мазкур тадбирлар подстанциялар ва трансформатор пунктларидаги контактлар ҳамда болтли бирикмаларда юзага келаётган ҳарорат кўтарилиши — қизиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва авариявий ўчишларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Кўрик жараёнида аниқланган қизиш ҳолатлари бўйича баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг нусхалари масъул шахсларга топширилди. Аниқланган муаммолар юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тепловизор кўриклари электр тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, хизмат муддати давомида ускуналарнинг хавфсизлигини ошириш ва энергетика тизимидаги носозликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot