Аввал хабар берганимиздек, 2025 йил 30 июнь куни 110/6 кВ кучланишли «М-3-2» подстанциясида чақнаш содир бўлган эди. Чақнаш оқибатида электр ускуна ва қурилмаларида келиб чиққан носозлик ҳозирда тўлиқ бартараф этилди ва бугун соат 8:56 вақти билан кучланиш берилди.
Таъмирлаш-созлаш ишлари муваффақиятли якунланиб, мутахассислар томонидан носоз ҳолга келган трансформатор алмаштирилди.
⚡️ Эслатиб ўтамиз, содир бўлган ҳолат истеъмолчилар электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмаган эди. Айни пайтда подстанция барқарор фаолият юритмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ