2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 03.07.2025
  • 33

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади:

1️⃣  500 кВ кичланишли «Лочин» подстанциясига хизмат кўрсатиш бўйича электр монтёр лавозими, 1 нафар;  

2️⃣  Капитал қурилиш бўлимига қурилиш назорати бўйича муҳандис лавозими, 1 нафар;

3️⃣  Релели ҳимоя ва автоматика хизматига аппаратуралар, реле ҳимояси ва автоматикани таъмирлаш бўйича электр монтёр лавозими, (500 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясига) 1 нафар;

❗️ Ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича: Олий маълумотли,  мутахассислик бўйича дипломга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

4️⃣  Электр энергияси оқимларини ҳисоблаш гуруҳи муҳандиси лавозими (Марҳамат участкасига), 1 нафар.

❗️ТАЛАБЛАР: Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши, электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда бино-иншоотлар учун хўжалик эҳтиёжи ва 35–500 кВ кучланишли подстанциялардаги ўз эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши, шу билан бирга, ўлчов асбобларининг уланиш схемаларини мукаммал билиши; Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим; Магистраль электр тармоқларига электр энергиясининг қабул қилиниши ва узатилиши бўйича ҳисоботларни тўғри шакллантириш тажриба-кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
                                                        
✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).

☎️  Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91;

Электрон почта: andijon@uzbekistonmet.uz

❇️  МАНЗИЛ: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.

Мўлжал: «Акмал-фарм» ишлаб чиқариш базаси.

 Онлайн резюме

Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида.

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati