2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 35 кВ кучланишли “Амангелди (Эримбетов)" ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 03.07.2025
  • 29

⚡️ Электр энергияси таъминотининг барқарорлигини ошириш, истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб беришни таъминлаш мақсадида 35 кВ кучланишли “Амангелди (Эримбетов)” электр узатиш ҳаво тармоғида режа билан тасдиқланган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида тармоқдаги эскирган изоляторлар янгиланди. Шунингдек, хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда, техник-муҳандислик чора-тадбирлар бажарилди.

Ушбу электр тармоғида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ишлари ҳудуддаги истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясининг ишончлилиги ва сифати сезиларли даражада ошишига хизмат қилади.

⇒ Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг ⇒  t.me/JizzaxMET_Axborot