2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон Республикалари энергетика компаниялари томонидан “яшил коридор” лойиҳаси бўйича қўшма корхона ташкил этилди
  • 03.07.2025
  • 7

Жорий йил 1 июль куни Озарбайжоннинг «Azerenerji» ОАЖ, Ўзбекистоннинг «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Қозоғистоннинг «КEГОС» АЖ вакиллари Бокуда фаолият юритадиган «Green Corridor Alliance» МЧЖ қўшма корхонасини таъсис этиш ва унинг уставини тасдиқлаш тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатларимиз учун энергетик хавфсизликни таъминлаш, барқарор ривожланиш мақсадларимиз ва Европага «яшил» энергия экспортини амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 13 ноябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган СОП-29 халқаро иқлим саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари Президентлари ўртасида «яшил» энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланган эди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/16996

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati