“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” (Ўзбекистон) АЖ ва “Shandong Electrical Engineering & Equipment Group Co., Ltd.” (Хитой Халқ Республикаси) компанияси ўртасида шартнома имзоланди
2025 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 ноябрдаги ПҚ–363-сонли “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестицион лойиҳаси доирасидаги 2-Пакет, 2-Лот бўйича шартнома имзоланди.
Мазкур шартнома “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳамда “Shandong Electrical Engineering & Equipment Group Co., Ltd.” компанияси ўртасида «Зафар» ва «Файзиобод» подстанцияларини лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва ўрнатиш (ЭПС) ишлари бўйича тузилди.
⚡️ Лойиҳанинг асосий мақсади — Тошкент шаҳрида жойлашган 220 кВ кучланишли «Зафар» ва «Файзиобод» подстанцияларини замонавий элегаз изоляцияли комплект тақсимловчи қурилма (КРУЭ) подстанцияларига айлантиришдир.
Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида қуйидаги устувор натижаларга эришилади:
♦ инсон омилининг таъсирини минималлаштириш;
♦ ташқи иқлим шароитларининг салбий таъсирини камайтириш;
♦ эксплуатация ва техник хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлигини ошириш;
♦ подстанцияларнинг ишончли ишлашини таъминлаш;
♦ атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш;
♦ подстанцияларнинг замонавий эстетик кўринишини шакллантириш;
♦ иш фаолиятини оптималлаштириш;
♦ илғор технологиялар асосида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналардан фойдаланиш.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон энергетика тизимини замонавийлаштириш ва унинг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати