Блэкаут мамлакат пойтахти Праганинг катта қисмини қамраб олди. Натижада метро ҳаракати тўлиқ тўхтади, шунингдек, трамвай ва троллейбусларнинг аксарият йўналишлари ҳам ишламай қолди. Юзлаб одамлар лифтларда қамалиб қолди, кўплаб банкоматлар ишлашдан тўхтади. Блэкаут Прага аэропортига таъсир кўрсатмади.
Чехиянинг бошқа шаҳарларида, жимладан, Млада-Болеслав, Усти-над-Лабем ва Градец-Краловеда ҳам электр таъминотида узилишлар қайд этилди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Чехиядаги блэкаут техник сабаблар туфайли юзага келган — Denik нашри
Чехия Миллий терроризм, экстремизм ва кибержиноятларга қарши кураш маркази (NCTEKK) баёнотида "бу ҳодиса хакерлик ёки террорчилик ҳужуми билан боғлиқ экани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ", дея қайд этилган.
Мамлакат полицияси вакиллари электр узилиши уларнинг бир нечта хизматларига таъсир қилганини, бироқ бу умумий фаолиятга ҳалақит бермаганини билдирди.
Манба: https://t.me/burchakostida/62448
https://t.me/burchakostida/62452
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати