2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Досов» подстанцияда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 07.07.2025
  • 22

✅ Электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Хоразм МЭТ” филиали томонидан 35/10 кВ кучланишли «Досов» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:

❇️  Куч трансформаторлари ва уларга тегишли қурилмалар техник кўрикдан ўтказилди;

❇️  Юқори кучланишли ўчиргичлар ва ажратгичлар соз ҳолатга келтирилди;

❇️  Изоляторлар тозаланди ва зарур қисмлар бўялди;

❇️  Ўлчов асбоблари ва автоматика тизимлари текширилди.

Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.

⇒  Жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали

⇒  t.me/XorazmMET_Axborot

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati