2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари Фарғона давлат техника университети (ФДТУ) битирувчиларининг Якуний давлат аттестациясида иштирок этди
  • 08.07.2025
  • 17

Яқинда Фарғона давлат техника университетининг кундузги таълим йўналиши 4-босқич битирувчилари учун Якуний давлат аттестацияси (ЯДА) имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳон комиссиясига раислик қилиш учун “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали директори Ш.Ш. Камилов ва Филиал мутахассислари таклиф этилди. У ушбу масъулиятли вазифани ҳалоллик, профессионаллик ва юқори масъулият билан бажариб, битирувчиларнинг билим даражаси ва амалий тайёргарлигига юқори баҳо бердилди.

Битирув имтиҳонида жами 11 нафар битирувчи ўзининг битирув малакавий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. Уларнинг илмий-техник ишлари бугунги кунда энергетика тизимининг долзарб муаммолари, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, энергия тежамкорлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларга бағишланган. Хусусан, бир нафар битирувчи томонидан тайёрланган “220/110/10 кВ кучланишли «Сокин» подстанцияси 110 кВ томонидаги режимларни компьютер дастурлари ёрдамида таҳлил қилиш” мавзуидаги битирув иши катта эътибор қозонди. Ушбу иш реал ишлаб чиқариш объекти – «Сокин» подстанцияси фаолиятини моделлаштириш, тизим ҳолатини оптималлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича замонавий ечимларни таклиф этади.

Якуний давлат аттестацияси (ЯДА) имтиҳонида Филиалнинг юқори малакали мутахассислари – Ш. Каримов, Б. Каримов, А. Маматқуловлар иштирок этиб, қуйидагиларга эришилди: 

- Битирувчиларнинг билим даражаси ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий талаблари асосида баҳоланди. 

- Талабаларга энергетика соҳасидаги энг сўнгги технологиялар ва амалий ечимлар билан танишилди.

Ташқи экспертларнинг иштироки битирувчилар тайёргарлиги даражасини объектив баҳолаш, амалиёт ва назариянинг уйғунлашувини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

Ушбу ҳамкорлик амалий таълим, малакали кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашувига ёрқин мисолдир.

Фарғона давлат техника университети ва "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалининг бу каби ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган лойиҳалари республикамиз энергетика соҳасида замонавий ва рақобатбардош муҳандис-кадрларни етиштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг https://t.me/FargonaMET_Axborot

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati