2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Химия» подстанциясининг Х-17-220 кВ ячейкасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 08.07.2025
  • 14

✅ Электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Химия»подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:

❇️ Ток трансформаторларида синов ва ўлчов ишлари ўтказилди ҳамда иккиламчи чўлғамдаги кабеллари янгисига алмаштирилди, яъни демонтаж ишлари бажарилиб, ток трансформаторларига уланган қурилмалар техник кўрикдан ўтказилди;

❇️  Юқори кучланишли ток трансформаторининг  ажратгичлари янгисига алмаштирилди;

❇️ Ўлчов асбоблари ва автоматика тизимлари созлиги текширилди.

Жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали

 t.me/Navoiy МEТ_Ахборот