«Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Сирдарё магистраль электр тармоқлари» филиалининг Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан айни кунларда Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли Л-521, Л-510 ҳамда 220 кВ кучланишли Л-20 Д, Л-20 Г-2 юқори кучланишли электр тармоқларида назорат кўриги ўтказилмоқда.
Шунингдек, филиалга қарашли юқори кучланишли электр узатиш линияларида профилактик кузатув ва техник ҳолатни назорат қилиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Аниқланган камчиликлар тезкор тартибда бартараф этилмоқда.
⚡️ Соҳа мутахассислари томонидан юқори кучланишли линияларда назорат кўригидан кейинги жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан амалга оширилаётган назорат кўриги ҳамда линияларда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Хусусан, мутахассисларимиз юқори кучланишли электр узатиш устунларига чиқиб, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида қушлар қўнишига қарши махсус мосламаларни ўрнатмоқда. Бу мосламалар йирик қушларнинг симёғочларга қўнишини чеклаб, қисқа туташув содир бўлиш хавфини камайтиради.
Шу билан бирга, чақмоққайтаргич тросларнинг техник ҳолати синчковлик билан кўздан кечирилиб, уларнинг созлиги текширилмоқда. Контур ерлагичларнинг соз ҳолати ҳам алоҳида эътибор билан ўрганилмоқда.
Мазкур жараёнларда электр монтёрларимиз ўзларининг баландликда ишлаш бўйича махсус тайёргарликлари ва тажрибалари билан ажралиб турмоқда. Улар хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, юқори ҳарорат шароитида ҳам электр таминоти ишончлилигини таъминлаш йўлида машаққатли меҳнатни давом эттирмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot