2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли Л-7-Ф-1 ва Л-7-Ф-2 электр узатиш тармоқларида модернизация ишлари давом этмоқда
  • 08.07.2025
  • 8

✈️ 2023 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-363-сонли “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қарори қабул қилинган эди.

✈️ Мазкур ҳужжат асосида 2025 йил давомида 110 кВ кучланишли Л-7-Ф-1 ва Л-7-Ф-2 электр узатиш тармоқларида модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган.

Лойиҳанинг асосий мақсади — электр узатиш тизимини ишончли, самарали ва замонавий техник талабларга мос ҳолга келтиришдан иборат. Ҳозирги кунда лойиҳа доирасидаги тайёргарлик ишлари босқичма-босқич давом этмоқда. Жумладан, эски ва хизмат муддати ўтган симларнинг демонтаж қилиш ишлари юқори суръатларда олиб борилмоқда. Бу жараёнлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot