2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Қамчиқ» подстанцияда режага асосан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 08.07.2025
  • 10

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режа ҳамда 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 35/6 кВ кучланишли «Қамчиқ» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот ўрнида: 35/6 кВ кучланишли «Қамчиқ» подстанцияси Қамчиқ давонида жойлашган бўлиб, давондаги муҳим истеъмолчиларнинг электр таъминоти шу подстанция орқали таъминланади.

Подстанцияда ҳар бири 2500 МВт қувватга эга 2 транформатор мавжуд бўлиб, 2 та 35 кВ кучланишли ҳаво тармоғи келиб, 3 та 6 кВ кучланишли ҳаво тармоғи чиқиб кетади.

 

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

"НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! ⇒ https://t.me/NamanganMET_Axborot