Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талабларига биноан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магисртал электр тармоқлари» филиали Подстанция хизмати мутахассислари энергетика объектларида амалга оширилаётган мавсумий таъмирлаш ишлари акс этган.
Мисол учун, Бўка ҳамда Ўрта Чирчиқ туманларда Л-Туябўғуз 35 кВ Л-Тоёта таянч устунларини бўяш ҳамда «Бўка» подстанциясида 35/10 «Қоронкўл» подстанцияси очиқ тақсимлаш қурилмасида 10 кВ ячекасида куйган НТМИ-10 кВ ўрнига НАМИ-10 кВ ўрнариш ишлари олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot