⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига харидлар бўйича мутахассис.
Таълим: Олий маълумот: иқтисод, менежмент, энергетика, молия ёки халқаро муносабатлар йўналишларидан бири;
Кўникмалар: Инвестицион лойиҳалар, давлат харидлари ёки энергетикани ривожлантириш билан боғлиқ йўналишларда қўшимча курслар ёки сертификатлар бўлса, суҳбатда устунлик бериши мумкин.
❗️ТАЛАБЛАР: Давлат ва халқаро тендер жараёнларини чуқур билиш; Инвестицион лойиҳаларга хизмат қилувчи харидларни ташкил этиш: техник топшириқлар, тендер ҳужжатлари, техник экспертиза асосида танлов ўтказиш; Халқаро молиялаштириш институтлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки) билан ишлаш тажрибаси; Шартномаларни таҳлил қилиш ва музокара юритиш малакаси.
Амалий кўникмалар: Бозор таҳлили, нархларни мониторинг қилиш, техник ва тижорат таклифларни солиштириш; Энергетик лойиҳалар учун консалтинг хизматлари, техник экспертиза, аудит харидларини амалга ошириш; Лойиҳа муддатлари, харажатлар ва сифатни назорат қилишда иштирок этиш.
Техник воситалар: Excel, Word, PowerPoint (мукаммал даражада) дастурларини билиш; ЭРП ёки харидларни автоматлаштириш тизимлари билиш; Харид жараёнлари мониторинги учун махсус тизимлар (масалан, E-xarid, tenders.uzex.uz каби) билан ишлаш тажрибаси.
Чет тиллари: Инглиз тилини яхши даражада билиш: халқаро инвесторлар билан ишлаш, ҳужжат тайёрлаш ва хорижий таъминотчилар билан мулоқот учун зарур; Рус тилини билиши зарур.
Тажриба: Камида 2–5 йил инвестицион лойиҳалар, энергетика ёки давлат харидлари соҳасида ишлаганлик; Халқаро донорлар билан ишлаш ёки лойиҳа бошқарувида қатнашган бўлиш суҳбат давомида катта устунлик бериши мумкин.
☎️ Мурожаат учун: 71-236-66-15
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati