2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 110/6 кВ кучланишли «Шербулоқ» подстанцияда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 09.07.2025
  • 16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ балансидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ балансига қабул қилинган “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/6 кВ кучланишли «Шербулоқ» подстанциясида Филиал бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режа ҳамда 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

⚙️ Таъмирлаш ишлари подстанциянинг қуввати 10000 КВА бўлган Т-1 трансформаторида олиб борилмоқда. Бу вақтида подстанцияга уланган тармоқларда узлишлар содир бўлмайди.

Маълумот ўрнида: ушбу подстанция 1992 йилда ишга туширилган бўлиб, умумий қуввати 26000 КВА бўлган 2 трансформаторлар ўрнатилган.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️"НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! ⇒ https://t.me/NamanganMET_Axborot