2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида навбатдаги “Хавфсизлик техникаси куни” тадбири ўтказилди
  • 11.07.2025
  • 5

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида “Электроэнергетика соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқарув тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш олиб бориш, меҳнат шароитини яхшилаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

2025 йил июль ойида ўтказилган “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирига Филиал томонидан масъуллар бириктирилиб, «Ўзбекистон», «Ўзгариш», «Повулғон», «Фарғона», «2-А» ва «Сокин» подстанцияларида жойига чиққан ҳолда назорат ва тушунтириш ишлари амалга оширилди:

2025 йил давомида ушбу тадбирлар доирасида “Фарғона МЭТ” филиали хизмат, гуруҳ ва подстанцияларида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, амалдаги қонун-қоида, йўриқнома ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Навбатдаги “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирида қуйидаги асосий йўналишларда иш олиб борилди:

 •  Ўзбекистон миллий электр тармоқлари АЖ, «Ўзенергоинспекция», Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, ФВВ ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан берилган тақдимнома ва далолатномалардаги камчиликларнинг бартараф этилишини ўрганиш;

 •  Ишлаб чиқариш ҳудудлари ва иншоотларининг санитария, эстетик ҳолатини кўздан кечириш;

 •  Иш жойларининг меҳнат муҳофазаси талабларига мослигини текшириш;

 •  Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши, ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва техник тайёрлигини назорат қилиш;

 •  Ишчилар ва навбатчиларнинг билим даражасини суҳбат асосида синаш;

 •  Жароҳатланишларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлигини баҳолаш;

 •  Бахтсиз ҳодисалар таҳлили орқали уларнинг такрорланмаслиги учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

 •  Иш жойларининг умумий эстетик ҳолатини яхшилаш юзасидан тавсиялар бериш.

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati