Электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Навоий насосли» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
❗️ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:
❇️ 110 кВ кучланишли ўчиргич ҳамда ток транформаторлари электр чилангарлар томонидан белгиланган техник-муҳандислик меъёрларига келтирилди. Релели ҳимоя ва электр синов хизмати ходимлари томонидан ўлчов ишлари амалга оширилди;
❇️ Ўлчов асбоблари ва автоматика тизимлари созлиги текширилди.
Жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали