Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талабларига биноан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанция хизмати мутахассислари энергетика объектларида амалга оширилаётган мавсумий таъмирлаш ишлари акс этган.
Мисол учун, Бўстонлиқ тумани, Ангрен шаҳар, Бекобод шаҳар ҳамда Тошкент туманларда жойлашган объектлар: 35/6 кВ кучланишли «Янгилик» подстанцияси, 35/6 кВ кучланошли «Зафар»подстанциясининги очиқ тақсимлаш қурилмаси 35 кВ ячекасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Бундан ташқари, 35 кВ кучланишли Л-Навоий ҳаво тармоғида симларни алмаштириш ишлари олиб боришмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛЬ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot