2025 йил 14 июль, соат 10:30 да Республикамиздаги "Тахиатош иссиқлик электр станцияси"нинг 1-сонли буғ-газ қурилмасида авариявий ҳолат юзага келган.
Мазкур ҳолатда аварияга қарши ҳимоя тизими ишга тушгани сабабли Хива, Урганч, Қўшкўпир, Янгибозор, Хонқа, Гурлан туманлари ҳамда Урганч ва Хива шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
Маълумот учун: "Тахиатош ИЭС" Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган бўлиб, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг асосий энергия манбаларидан бири ҳисобланади.
⚡️ Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тиклаш ишлари тез фурсатда якунланиши учун мутахассислар томонидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Вазият юзасидан янгиликлар бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилади.
✔️ Юқори кучланишли электр тармоқларига кучланиш берилди
Аварияга қарши ҳимоя тизими ишга тушгани сабабли ўчган юқори кучланишли электр тармоқлари электр энергетика умумтармоғига уланди ва тақсимловчи тармоқларга кучланиш берилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ