2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «4-сонли» подстанцияда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 15.07.2025
  • 482

✅ Электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Андижон МЭТ” филиали томонидан 110/6 кВ кучланишли «№4» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:

❇️  Куч трансформаторлари ва уларга тегишли қурилмалар техник кўрикдан ўтказилди;

❇️  Юқори кучланишли ўчиргичлар ва ажратгичлар соз ҳолатга келтирилди;

❇️  Изоляторлар тозаланди ва зарур қисмлар бўялди;

❇️  Ўлчов асбоблари ва автоматика тизимлари текширилди.

Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.

Жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал  қилинган ҳолда амалга оширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали

t.me/AndijonMET_Axborot