2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди
  • 15.07.2025
  • 30

Президентимиз томонидан энергетика соҳасини модернизация қилиш, аҳолини барқарор ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш маҳаллий ҳокимликлар олдидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган. Шу асосда, мавсумий муаммоларнинг олдини олиш, тармоқ ва станцияларни таъмирлаш ҳамда уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, кеча. 2025 йил 14 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги «Наврўз» маҳалласида жойлашган ТМЗ-110 кВ подстанциясида 2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари ижроси билан танишган. Мутасаддилар томонидан электр тармоқлари ва подстанцияларни реконструкция қилиш, янги линиялар тортиш ҳамда электр энергиясининг барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилган.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими «Гулистон» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи "Сурхон соҳил коммунал" бошқарув-сервис компанияси фаолияти билан танишган. Шу ернинг ўзида Сурхобдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси мутасаддилари ҳамда бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари иштирокида  учрашув ўтказилиб, мавсумга тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Шу билан бирга, бошқарув компаниялари фаолияти самарадорлигини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида техник жиҳозлар топширилган.

Манба: https://t.me/axborot_xizmati/47274

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati