2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Холдовонбек» подстанцияда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 17.07.2025
  • 21

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Холдовонбек» подстанцияда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр  таъминоти билан таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Андижон МEТ” филиали томонидан 35/6 кВ кучланишли «Холдовонбек» подстанцияда  Т-2-4000 кВА куч трансформаторини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

Куч трансформаторлари ва уларга тегишли қурилмалар техник кўрикдан ўтказилди;

Юклама остида кучланишни ростлаш (РПН) қурилмасини текшириш ва контактларни мустаҳкамлаш;

Трансформатор мойини лаборатория синовидан ўтказиш, қуритиш ва зарур бўлса регенирация қилиш ёки алмаштириш;

Юқори кучланишли киритгичларни текшириш, таъмирлаш ва резиналарни алмаштириш;

Изоляторлар тозалаш ва зарур қисмлар бўяш.

Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.

Мукаммал таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати

“Андижон магистраль электр тармоқлари” филиали t.me/AndijonMET_Axborot