2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: "Қиличбой" подстанциясида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 17.07.2025
  • 19

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: "Қиличбой" подстанциясида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди

"Қорақалпоғистон магистраль электр тармоқлари" филиалига қарашли 35/10 кВли «Қиличбой» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилди.

Таъмирлаш-созлаш ишлар давомида:

Куч трансформаторлари техник текширувдан ўтказилди.

Куч трансформаторларининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди.

Ушбу профилактик ишлар ҳудуддаги истеъмолчиларнинг барқарор ва ишончли электр таъминотини таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистраль электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати

«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛЬ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлиш учун t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot