2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Зафарабод тумани ҳудудидаги 220/35/6 кВ кучланишли подстанциялар электр қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 18.07.2025
  • 20

Истеъмолчи ҳамда йирик саноат корхоналари ва ташкилотлари электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 220/35/6 кВ кучланишли «А» подстанциясида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:

⚡️Т-2 трансформатори ҳамда 220, 35 ва 6 кВ кучланишли ўчиргичлар иш фаолияти электр чилангарлар томонидан техник муҳандислик меъёрларига келтирилди. Релели ҳимоя ва электр синов хизмати ходимлари томонидан синов ва ўлчов ишлари амалга оширилди.

► Ўлчов асбоблари ва автоматика тизимлари созлиги текширилди.

► Жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали

 t.me/Navoiy MET_Axborot