2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқларида ободонлаштириш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда!
  • 21.07.2025
  • 20

Барчамизга маълумки, мамлакатимиз энергетика тизимининг барқарор ишлаши учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган. Шу жумладан, «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб берилиши учун кундалик техник хизмат кўрсатиш, профилактика ва ободонлаштириш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. 

Мисол учун, Филиал мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли ажраткичлар ҳамда аккумулятор батареяларига қаратилган техник-муҳандислик хизматлари амалга оширилмоқда.

⚡️ 110 кВ ажраткичлар таянч устунларида қуйидаги ишлар бажарилди:

♦ Ободонлаштириш жараёнлари доирасида юқори кучланишли ажраткичларнинг таянч устунларини бўёқлаш (оқлаш) ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар бир нечта муҳим мақсадларга хизмат қилади;

♦ Коррозияга қарши ҳимоя – темир-бетон конструкциялар очиқ ҳавода тургани сабабли намлик, чанг ва бошқа табиат таъсирларига дуч келади. Бўёқлаш орқали устунлар узоқ муддат хизмат қилади;

♦ Техник хизмат кўрсатишда аниқлик ва қулайлик – Яхши ҳолатдаги таянч устунлари диагностика ва техник кўрик жараёнида соддароқ кўздан кечирилади;

♦ Эстетик кўриниш – Энергетика иншоотлари фақат функционал эмас, балки ташқи кўринишига ҳам эътибор берилиши зарур. Оқланган устунлар ҳудудга тартиб ва тозалик бағишлайди;

♦ Ишчилар хавфсизлигини ошириш – Яхши сақланган ва аниқ белгиланиб бўялган конструкциялар ишчи-ходимларга хавфсиз муҳит яратади.

Мутахассисларимиз барча ишларни техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, махсус кийим-бош, асбоб-ускуна ва ҳимоя воситалари билан бажармоқда.

Аккумулятор батареяларининг жорий техник кўриги:

Электр узатиш тизимида аккумулятор батареяларининг аҳамияти беқиёсдир. Улар фавқулодда ҳолатларда автоматик бошқарув тизимларини, релели ҳимоя қурилмаларини, сигнализацияларни узлуксиз электр қуввати билан таъминлайди.

Шу сабабли, уларни мунтазам равишда жорий техник кўрикдан ўтказиш — электр тармоғининг ишончлилигини таъминлашда муҳим омилдир.

Кўрик давомида бажариладиган асосий ишлар:

♦ Ҳар бир батареянинг кучланишини ўлчаш;

♦ Электролит даражаси ва зичлигини назорат қилиш;

♦ Контактларнинг қаттиқлиги ва оксидланмаганлигига эътибор қаратиш;

♦ Зарур бўлса, батареяларни зарядлаш ва баланслаш.

⚙️ Кўрик натижалари техник журналларга ёзиб борилади, аниқланган камчиликлар эса белгиланган муддатларда бартараф этилади. Ушбу назорат ишлари батареяларнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлайди.

Юқоридаги суратларда сиз мутахассисларимиз томонидан бажарилган ишларнинг амалий жараёнларини кўришингиз мумкин!

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot