2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 21.07.2025
  • 35

⚡️БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ:

▶️ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати шўба бошлиғи.

❗️ТАЛАБЛАР: Олий техник маълумотли, энергетика тизимида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши; Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу билан бирга, эгаллаган лавозими даражасида "Техник эксплуатация қилиш қоидалари” (ТEҚ); “Электр эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” (ХТҚ); "Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” (ЙХҚ) қоидаларини мукаммал билиши лозим.

▶️ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати Ёнғин хавфсизлиги бўича 2-тоифали муҳандис.

❗️ТАЛАБЛАР: Олий, бакалавр дипломи (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради) мутахассислиги бўйича техник маълумотига эга ва корхоналарда камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади. 
       
Шунингдек,

▪️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари” (ТEҚ) ни;

▪️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган “Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари” (ЙХҚ) ни;

▪️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган “Электр эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” (ХТҚ) ни билиши лозим;

▪️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 608-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари” ни билиши лозим;

▪️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом”ни;

▪️Энергетика объектларида пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича кўрсатмаларни;

▪️Энергетика корхоналари ва ташкилотларида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқитишни ташкил этиш бўйича кўрсатмаларни;

▪️Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича буйруқ ва кўрсатмаларнинг бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш, шунингдек, “Ўзбекистон МEТ” АЖ ва Ёнғин хавфсизлиги хизмати давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказилган текшириш ҳисоботлари асосидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;

▪️Мисрософт Оффисе дастури (Ворд, Эхсел, ва h.k) замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмаларга эга бўлиши;

▪️Ўзбек, рус  тилларини мукаммал билиши  лозим.

⇒ ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР:  “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим. 

Мурожаат учун: 71-236-62-27

Онлайн резюме 

⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади. 

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati