2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Релели ҳимоя воситалари нима?
  • 22.07.2025
  • 14

♦ Электр тармоғи оддий тизим эмас — унда кучланиш, ток, юклама доимий ўзгариб туради. Ҳар қандай носозлик — қисқа туташув, ортиқча юклама ёки фазалараро узилиш бутун тизимга зарар етказиши мумкин.

Шу сабабли электр тармоқларида "релели ҳимоя воситалари" қўлланилади.

⚙️ Релели ҳимоя воситалари — бу электр тармоғини кузатиб борувчи ва фавқулодда ҳолат юз берса, носозлик жойини аниқлаб, автоматик тарзда тармоқни ўчириб қўювчи қурилмалардир.

❗️ Улар:
▪️ Аварияларни 1 сониядан кам вақт ичида аниқлайди;
▪️ Ускуналарни куйиб қолишдан ҳимоя қилади;
▪️ Уирик аварияларни кичик носозлик ҳолатидаёқ тўхтатиб қолади;
▪️ Электр таъминотининг ишончли ишлашини таъминлайди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

t.me/XorazmMET_Axborot