2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 2025–2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари босқичма-босқич давом этмоқда
  • 22.07.2025
  • 17

Истеъмолчиларга барқарор ва узлуксиз электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш мақсадида “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан юқори кучланишли подстанцияларида режа-жадвал асосида профилактик ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 220/110/10 кВли «Хоразм» подстанциясининг 220 кВли тезкор бошқарув пунктида жойлашган 220 кВли Л-1-Х-2 электр узатиш ҳаво тармоғининг реле ҳимоя воситаларида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Ҳозирда филиалнинг барча подстанцияларида куз-қиш мавсумига тайёрлов ишлари изчил давом эттирилмоқда.

⚡️ Шунингдек, подстанцияга кирувчи ва чиқувчи юқори кучланишли электр тармоқларининг таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлари бажарилди.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистраль электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot