2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Электр тармоқларига уланиш учун «Миллий электр тармоқлари» АЖга мурожаат қилишимизни маълум қилинган...»
  • 22.07.2025
  • 16

Мурожаат эгаси: Шeрзод Эшов, «MEGA STEEL TRADE PRO» МЧЖ ҚК вакили.

Электрон почта: megasteeltradepro@mail.ru

Мурожаат мазмуни: Оҳангарон шаҳар Саноат ҳудудида жойлашган «MEGA STEEL TRADE PRO» МЧЖ ҚК корхонаси 20 000 кВт қувват билан таъминлаш учун «ҲEТ» АЖ Тошкент ҳудудий филиалига мурожаат қилган ва ҳудудий филиал томонидан техник шарт олиш ҳамда электр тармоқларига уланиш учун «Миллий электр тармоқлари» АЖга мурожаат қилишимизни маълум қилинган.

«MEGA STEEL TRADE PRO» МЧЖ ҚК корхонаси Сиздан электр тармоқларига 20 000 кВт қувватга уланиш учун техник шарт беришингизни сўраймиз.

Мурожаатга жавоб: Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ҳудудида жойлашган «MEGA STEEL TRADE PRO» МЧЖ ҚК га тегишли объектни ишончлилиги бўйича электр таъминоти тоифаси – II тоифа, 20 МВ қувватни улаш юзасидан «Узатиш тизимига» уланиш талабномасини кўриб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июнда 338-сон қарори билан тасдиқланган «Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари»нинг III бўлими талабларига мувофиқ ихтисослашган лойиҳа ташкилоти томонидан уланиш бўйича тадқиқот ўтказилиши белгилаб ўтилган.

Батафсил жавоб қўйидаги расмий хат таркибида:

…фойдаланувчи ўз ҳисобидан трансформатор ёки электр узатиш тармоқларини ўзгартириш таклифини бериши мумкинлиги белгиланганлиги эслатиб ўтилади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари va подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоғи va подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси давлатлараро транзити масалалари билан шуғулланади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

«Мурожаатлар» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati