2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ: Тошкент туманининг баъзи ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилади
  • 22.07.2025
  • 7

#Огоҳлантириш

⚡️ Тошкент туманининг баъзи ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилади

✨Тошкент тумани ҳокимлигининг расмий телеграм каналида хабар берилишича, Тошкент туман электр таъминоти корхонаси истеъмолчиларга қуйидагуларни маълум қилган

Тошкент шаҳар «Сағбон» подстанциясида авария ҳолати юзага келгани сабабли,  ушбу подстанциядан таъминланган  КЛ-35 кВ Л-Боғзор-1-2 ерости кабель тармоғи очган. 
Ушбу тармоқларни ўчганининг ҳисобига туманнинг Бунёдкор, Дийдор, Кўксарой, Қорабўрик, Захариқ, Боғизилол, Зарбдор, Эъзоз, Кўҳинур, Янги-ҳаёт, Ўрикзор, Олтинтепа, Чиғатой, Қизғалдоқ, Беруний, Оқтош, Олтинтепа, Шамсиобод, Соҳибкор, Чиғатой, Бештерак маҳаллаларида ва ушбу маҳаллалар ҳудудида фаолият юритувчи корхона-ташкилотларда жорий йил 22 июль авария бартараф этилмагунгача электр таъминоти бўлмайди.
Келтирилаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар «Сағбон» подстанциясидан чиқувчи  КЛ-35 кВ Л-Боғзор-1 ва Л-Боғзор-2 кабель тармоғидан таминланган истеъмолчилар электр таъминоти тикланган.