2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тошкент шаҳринини таъминловчи 220 кВ кучланишли электр тармоқлари дрон-тепловизор кўригидан ўтказилди
  • 23.07.2025
  • 14

Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансидаги магистрал электр тармоқлари учунчисиз қурилма (дрон) ёрдамидан навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда. 

Юртимизда юқори ҳароратли об-ҳаво сшароити ҳукмрон бўлган шу кунларда, аниқроғи истеъмолчилар совитиш тизимидан кенг кўламда фойдаланилаётган ёз мавсумда ўта юклама билан ишлаётган тармоқларда авариявий ўчишлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида навбатдан ташқари назорат кўрикларини тезкор ва самарали ташкил қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Мисол учун, мутахассослар томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган 7 та 220 кв кучланишли подстанцияларни таъминловчи магистрал электр тармоқлари дрон-тепловизор кўригидан отказиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati