Айни пайтда Тошкент шаҳридаги "Hilton Tashkent City" меҳмонхонасида “Elektr energetika rivojida Xalqaro moliya Institutsiyalari va mahalliy korxonalar hamkorligi” мавзусидаги халқаро тадбир ўз ишини бошлади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Осиё тараққиёт банки (OTБ), Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (YTTB) каби халқаро молия институтлари вакиллари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий йирик компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.
⚡️ Халқаро тадбирни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д. А. Исақулов очиб берди ва ўзининг кириш сўзида мамлакатимизда энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан электр энергетика тармоғи фаолиятини такомиллаштиришга катта эътибор берилаётганини алоҳида эътироф этиб, йирик инвеститцион лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида қисқача ахборот бериб ўтди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати