2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Халқаро конференцияда электр энергетика тармоғидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди
  • 23.07.2025
  • 81

Аввал хабар  берганимиздек, айни пайтда “Elektr energetika rivojida Xalqaro moliya Institutsiyalari va mahalliy korxonalar hamkorligi” мавзусидаги халқаро конференция  бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — электр энергетика соҳасида халқаро молия институтлари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳаларга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудрат ташкилотларни жалб этиш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, натижага асосланган молиялаштириш механизмлари – “RBL” ва “PforR” каби инструментлар бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, энергетика инфратузилмасини ривожлантиришдаги истиқболлар бўйича фикр алмашишдир.

Тадбирда, шунингдек, халқаро ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар, қурилиш-монтаж корхоналари ва электр энергетика тармоғида турли хизматларни амалга оширувчи ташкилот вакилларининг тақдимотлари намойиш қилинди. 

Шу билан бирга, тадбирда ОАВ вакилларига интервьюлар берилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati