⚡️ Маълумки, ёз фаслининг иссиқ об-ҳаволи кунларида, истеъмол ҳажми кескин ошгани учун, Тошкент шаҳри айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Юзага келаётган техник-муҳандислик носозликлари ва фавқулодда авариялар ҳақида тизим ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари истеъмолчиларни огоҳлантирмоқда, носозликлар тезда бартараф этилиб, бу ҳақдаги маълумотлар ОАВ ҳамда жамоатчилик эътиборига етказилмоқда.
Шу ўринда электр энергетика тармоқ корхоналари дуч келаётган яна бир жиҳат борки, бу юқори ва паст кучланишли тармоқларнинг ўтказувчанлик қобилиятидан ортиқроқ юкламага дуч келиши ва тизимда реактив қувватни меъёрда ушлаш билан боғлиқ бўлиб, мазкур масалалар электр энергетика умумтизимини ривожлантириш, янги тармоқ ва подстанциялар қуриш билан бевосита боғлиқ масала бўлиб қолмоқда.
☄️ Мисол учун, 220 кВ кучланишли "Келес", "Озодлик", "Қўйлиқ" (Тошкент шаҳри) ва "Феруз" (Сирдарё вилояти) подстанцияларига кирувчи магистрал тармоқлар юкламаси — истеъмолнинг юқори чегаравий қийматидан ортишига реактив қувват истеъмолининг юқори суръатларда ўсиб бориши сабаб бўлмоқда.
Ушбу ҳолат тизим диспетчерлари томонидан ростланиб, меъёрий кўрсаткичлар келгунига қадар, аниқроғи тармоқда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олиши учун лозим амалиётларни бажариш зарурияти туфайли айрим ҳудудлардаги (истеъмол кескин ошган пайтда) истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
❗️Ҳурматли истеъмолчилар, тизим ташкилотлари томонидан электр таъминоти барқарорлиги учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган. Хусусан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансидаги энергетика объектлари генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга етказиб бериш бўйича 24/7 режимида иш ташкил қилинган.
Хулоса қилиб айтганда, айни шу кунларда кузатилаётган фавқулоддаги ўчишлар электр энергияси юқори истъмоли билан ифодаланиб, унинг барқарорлиги энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан узвий боғлиқ.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati